Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: Ғарб F-16’да украиналик учувчиларни тайёрлаш бўйича ҳалигача келишиб олгани йўқ
Киевнинг ғарбий ҳамкорлари ҳалигача украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётлари билан ишлашга ўргатиш режаси бўйича келишиб олмади, деб ёзади Politico АҚШнинг уч расмий вакилига таяниб.
Фото: Sam Yeh/AFP/Getty Images
Таклифлардан бири украиналик учувчиларнинг Қўшма Штатларга бориши ва Аризонада жойлашган Ҳарбий-ҳаво кучлари Миллий гвардияси бўлинмаси томонидан ўқитилиши билан боғлиқ, деб ёзади нашр.
Бироқ, икки АҚШ расмийси ва бир Европа расмийсига кўра, бу фикр қўллаб-қувватланмади.
Яна бир режа америкалик ҳарбий учувчиларни Украинадан ташқарида украиналикларни тайёрлаш учун Европага юборишни назарда тутади. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, дейди Politico суҳбатдошлари.
«Биз ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан режани амалга оширишнинг энг амалий йўлини аниқлаш устида ишлаяпмиз», деб тушунтирди АҚШ расмийларидан бири.
Мавзуга оид
10:28 / 03.11.2025
Белгия мудофаа вазири: дронлар F-16 ҳақида разведка маълумоти тўплаяпти
13:54 / 17.09.2025
Полшадаги зарар кўрган уйга F-16'дан ракета тушиб кетган бўлиши мумкин
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
00:06 / 17.05.2025