Билимни баҳолаш агентлиги хабарига кўра, тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:
1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
2️-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.
Маълумот учун, 2023-2024-ўқув йили учун ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.


















