Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украина билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар бошланишини тасдиқлади
Давлат департаменти август ойи бошида Қўшма Штатлар Украина билан хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар бошлашини тасдиқлади.
«Ушбу музокаралар шу ҳафта бошланади», деди Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер душанба куни навбатдаги матбуот брифингида.
Унинг таъкидлашича, музокаралар виртуал форматда бўлиб ўтади. Америка томонидан музокаралар олиб борадиган делегацияга АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари бошчилик қилади.
30 июль куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Киев Вашингтон билан «хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга оид икки томонлама келишув бўйича» музокараларни бошлашини айтди.
«Мамлакатимизда уруш кетяпти. Биз НАТОга аъзо бўла олмасак-да, давлатимизни ўтиш даври учун ишончли кафолатлар билан таъминлаш керак», - дея тушунтирди у.
Ермакнинг сўзларига кўра, булар «аниқ ва узоқ муддатли мажбуриятлар бўлиб, келажакда Украинанинг Россия тажовузкорлигини енгиш ва олдини олиш қобилиятини таъминлайди».