Иқтисодиёт | 12:23 / 02.08.2023
25106
1 дақиқада ўқилади

Аи-92 бензинига чегирма бекор қилинди

UNG Petro шохобчаларида бу маркадаги бензин нархи 7500 сўмдан 8600 сўмга кўтарилди. Март ойида чегирма эълон қилинишидан олдинги нарх 9000 сўмдан юқори эди.

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз”нинг UNG Petro АЁҚШларида Аи-92 маркали бензин учун март ойидан буён амал қилиб келган чегирма бекор қилиниб, нарх 7500 сўмдан 8600 сўмга кўтарилди.

Наврўз байрами арафасида эълон қилинган чегирма 1 майгача давом этиши белгиланган, лекин кейин уни бекор қилиш номаълум муддатга қолдирилган эди.

Ўшанда Энергетика вазирлиги чегирма муддатини узайтириб, май ойи ичида нарх 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилаётганини маълум қилганди. Лекин амалда бундай бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, Аи-92 бензини вақтинча акциядан олдин 9000 сўмдан юқори нархда сотилаётганди.

Май ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги “UNG Petro” МЧЖни хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниялари учун танлов эълон қилган. Компания Ўзбекистон бўйлаб 78 та АЁҚШга эгалик қилади.

Мавзуга оид