Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоятида бедарак йўқолган ўқувчи қиз топилди
Уни топиш учун 5 млн сўм миқдорида мукофот эълон қилинганди.
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё вилояти Ховос туманида қидирилаётган 17 яшар ўқувчи қиз топилди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, 24 июл куни яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолган Хакимова Манзура Бекполат қизи топилиб ота-онасига соғ-саломат топширилди.
Ушбу фуқарони топишда кўмаклашган фуқаролар 5 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланиши ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланиши айтилган эди.
«Қидирувда кўмак берган барча фуқароларга Сирдарё вилояти ИИБ жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:49 / 19.01.2026
Ерлар хорижликларга сотиляпти. Келажакда бунинг оқибатлари қандай бўлади?
13:35 / 19.01.2026
Telegram’даги APK файл туфайли фуқаро 55 млн сўмдан айрилди
13:12 / 09.12.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:37 / 04.12.2025