Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» Ҳарри Кейн трансферини эълон қилди
Ҳарри Кейн фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиради.
Фото: Getty images
«Бавария» клуби Ҳарри Кейн жамоа футболчисига айланганини эълон қилди. Мюнхен клуби ва англиялик 30 ёшли ҳужумчи ўртасида 4 йиллик шартнома имзоланган.
Немис клуби Кейн трансфери учун «Тоттенҳэм»га 100 миллион евро тўлайди ва яна 20 миллион бонус сифатида тўланиши мумкин.

Шу тариқа, 30 ёшли ҳужумчи илк бор хориж чемпионатида ўйнаб кўради.
Инсайдер Флориан Плеттенбергга кўра, Кейн «Бавария» сафида 12 август куни Германия Суперкубоги учун «РБ Лейпциг» клубига қарши кечадиган ўйиндаёқ майдонга тушишни истамоқда.
Маълумот учун, Кейн 2022/23 йилги мавсумда лондонликлар сафида 49 ўйин ўтказиб, 32 гол урган ва 5 голга узатма берганди. Унинг клуб билан ҳозирги шартномаси кейинги йил ёзигача тузилганди.
Мавзуга оид
23:03 / 19.04.2026
«Бавария» муддатидан олдин Германия чемпионлигини қўлга киритди
04:10 / 16.04.2026
«Реал» турнирни тарк этди, «Арсенал» яримфиналда. Кун ўйинлари
09:55 / 12.04.2026
Ямалда – юбилей, «Бавария»да – рекорд, Шомуродовда – дубл. Кун ўйинлари
07:51 / 08.04.2026