Благовешченскка парвоз қиламиз: Uzbekistan Airways'дан яна бир янги йўналиш
Uzbekistan Airways ўз йўловчиларини янги йўналишлар билан хурсанд қилишда давом этмоқда! Тошкентдан Благовешченскка мунтазам рейслар 19 августдан бошлаб ҳар ҳафта амалга оширилади.
2023 йил 19 август куни, яъни шанба кунидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Благовешченск – Тошкент йўналиши бўйича илк мунтазам авиақатновни амалга оширади. HY703/704 рейслари ҳар ҳафта, шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
- Тошкентдан жўнаб кетиш соат 05:50 да
- Благовешченскка етиб келиш соат 16:00 да
- Благовешченскдан жўнаб кетиш соат 19:00 да
- Тошкентга етиб келиш соат 21:50 да
Тошкентдан Благовешченскка авиачиптани 4 805 000 сўмдан, Тошкент – Благовешченск – Тошкент йўналишида эса 7 226 000 сўмдан харид қилишингиз мумкин!
Uzbekistan Airways доимий равишда саёҳат қилиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга интилади ва буни ўзининг янгиланган ривожланиш концепциясида асосий мақсад сифатида акс эттиради. Яқин келажакда нафақат йўналишларни очиш, балки бир қатор рейсларни тиклаш ва мавжуд йўналишлар бўйича парвозлар миқдорини ошириш ҳам режалаштирилган. Шундай қилиб, авиакомпания йилига тўрттагача янги йўналиш очишни режалаштирмоқда, Тошкентдан Благовешченскка мунтазам рейсларни йўлга қўйиш эса йўналишлар тармоғини ривожлантириш бўйича янгиланган концепциянинг бир қисми холос.
Тошкент – Благовешченск – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, UzAirways иловаси, шунингдек, Uzbekistan Airways Sales ва авиакомпания агентлари орқали харид қилиш мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
23:04 / 02.10.2024