Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Махачқалъада портлаш: 30 га яқин киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди
Доғистон марказидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида рўй берган ёнғин ва портлаш оқибатида 27 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Доғистон республикаси маркази Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчасида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, 102 киши жароҳатланди. Бу маълумот Доғистон раҳбари Сергей Меликов томонидан тасдиқланган. Доғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола борлигини маълум қилди.
Портлаш натижасида содир бўлган ёнғин тасвирлари телеграм-каналларда эълон қилинди.
Бир неча соат ўтгач, 600 квадрат метр майдонни қамраб олган ёнғин ўчирилган. «Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўт ўчирувчилари очиқ ёнишни бартараф этди. Тузилмаларга сув қуйиш ва демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда», дейилади Россия ФВВ хабарида.
Аввалроқ идора шаҳардан чиқишда автосервис ёниб кетгани, шундан сўнг ёнғин яқин атрофдаги ёнилғи қуйиш шохобчасига ўтгани ҳақида хабар берганди. Ҳудуд Ички ишлар вазирлиги ёнилғи қуйиш шохобчасидаги саккизта суюлтирилган газ цистернасидан фақат иккитаси портлагани сабабли, ёнғин такрорланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Shot Telegram-канали ФВВдаги манбасига таяниб ёзишича, портлаш тўлқини туфайли ёнаётган ёнилғи аланга ичида қолган автосервисни кўриш учун келган ва ундан 50 метр радиусда бўлган одамларга ёпирилган. Mash Telegram-канали маҳаллий аҳолига таяниб, портлаш оқибатида одамлар бўлган автобус бутунлай ёниб кетганини даъво қилмоқда.
Mash’нинг ёзишича, ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида бирорта ҳам ўт ўчириш гидранти ишламаган, ёнғинни ўчириш учун сув қўшни ҳудудлардан олиб келинган, жабрланганлар маҳаллий аҳоли томонидан шифохоналарга етказилган. Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўз навбатида, жабрланганларни қутқаришда еттита тез ёрдам бригадаси қатнашаётгани, шифохоналар кучайтирилган иш режимига ўтказилгани ҳақида хабар берди. ОАВ аввалроқ портлаш содир бўлган жойга энг яқин жойлашган Новолак касалхонасидан олинган кадрларни эълон қилган эди.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, жабрланганларнинг бир қисми кейин бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳволи ўта оғир беморларни Москвага олиб бориш учун Махачқалъага махсус самолёт юборди.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026