База станцияларини ўрнатиш ва такомиллаштиришдан олдин транспорт тармоғи модернизация қилинди. Beeline Uzbekistan техник мутахассислари аввал ўрнатилган радиореле қурилмасини E-Band частота диапазонида ишлайдиган юқори тезликдаги замонавий аналогига алмаштиришди. Бу маълумот узатиш каналларининг ўтказиш қобилиятини 6 Гб/с гача ошириш имконини берди. Модернизация Сурхондарё вилоятидаги барча радиореле линияларининг 30 фоизини қамраб олди. Шунингдек, 10 та қўшимча РРЛ оралиқлари қурилди.

Иккита шаҳарда: Жарқўрғон ва Термизда, шунингдек ўн битта туманда: Олтинсой, Ангор, Бойсун, Денов, Қизириқ, Қумқўрғон, Музробод, Сариосиё, Узун, Шеробод ва Шўрчида янги база станциялари ўрнатилди ҳамда иккинчи ва учинчи авлод ускуналари 4G тезлигигача «тезлаштирилди». Ўн бешта кичик аҳоли пунктларида 4G илк бор пайдо бўлди.

Компаниянинг техник мутахассислари илгари 4G интернети мавжуд бўлмаган машҳур дам олиш масканларига алоҳида эътибор қаратишди. Эндиликда «Хўжаипок» тоғ соғломлаштириш оромгоҳи, Олтинсой туманидаги «Вахшивор», «Вахшивор-1», «Вахшивор-2» оромгоҳлари меҳмонлари фойдаланишлари мумкин.

«Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги аҳоли манфаатларини кўзлаб амалга ошираётган тармоқни модернизация қилиш лойиҳаси LTE тармоғи сиғимини кенгайтириш ва янги аҳоли пунктларини қамраб олишга қаратилган. Сурхондарё вилоятида техник ишлар ҳудуднинг 40% дан ортиғини қамраб олди. Бизнинг меҳнатимиз туфайли юз минглаб одам барча замонавий рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга эканлиги, ва улардан ҳатто кичик қишлоқларда ҳам фойдаланишлари мумкинлиги бизни мамнун этади», — дейди Beeline Uzbekistan Жанубий ҳудудий филиали директори Шуҳрат Усмонов.

Beeline Uzbekistan 4G алоқаси биринчи марта Сурхондарё вилоятининг қуйидаги аҳоли пунктларида пайдо бўлди:

  • Олтинсой тумани — Бўстон, Вахшивор, Хўжаипок маҳаллалари;
  • Ангор тумани — Шарқ гули маҳалласи;
  • Бойсун тумани — Даштиғоз ва Пулҳаким маҳаллалари;
  • Қизириқ тумани — Бўстон ва Кушкутон маҳаллалари;
  • Қумқўрғон тумани — Боботоғ ва Гулистон маҳаллалари;
  • Музробод тумани — Боғи Эрам, Орият, Юртим Жамоли, Чегара маҳаллалари;
  • Сариосиё тумани — Тоғчиён маҳалласи;
  • Термиз тумани — Айритом маҳалласи;
  • Узун тумани — Ўрмончи маҳалласи.