Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистондаги сиёсий партиялар фаолиятини ноқонуний деб эълон қилди
«Толибон» партияларни ўз тизимининг беқарорлаштирувчи омилларидан бири деб билади ва шу сабабли уларнинг фаолиятини тақиқлаган.
Сиёсий партиялар фаолияти шариат қонунларига зид ва улар Афғонистонда тақиқланган. Бу ҳақда Афғонистоннинг «Толибон» радикал ҳаракати томонидан тузилган ҳукумат адлия вазири Абдулҳаким Исҳоқзой гапирди.
«Афғонистондаги сиёсий партиялар фаолияти шариат меъёрларига зид бўлгани ва халқ манфаатларини ҳимоя қилмагани учун қатъиян ман этилган», деб унинг сўзларидан иқтибос келтирди ТАСС Bakhtar News агентлигига таяниб.
Hasht-e Subh нашрининг экспертларга таяниб ёзишича, «Толибон» ҳаракати сиёсий партияларни ўз тизимини беқарорлаштирувчи омиллардан бири деб ҳисоблайди ва шунинг учун ҳам уларнинг фаолиятини тақиқлаган.
2021 йил баҳорида АҚШ ўз қуролли кучларини Афғонистондан олиб чиқишини эълон қилганидан сўнг, «Толибон» ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлаган эди.
15 август куни радикаллар Кобулга жангсиз кириб борди ва 7 сентябрь куни муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди. Ушбу ҳукумат ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026