Ўзбекистон | 07:20 / 18.08.2023
1966
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Исроил 4 та соҳада қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш устида ишлаяпти

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Исроил савдо-саноат палаталари федерацияси (ССПФ) раиси Уриэл Линн ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, электротехника, текстил ва фармацевтика соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Исроил савдо-саноат палаталарининг ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар режасини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, электротехника, текстил, фармацевтика соҳаларида инвестициявий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ўзбек миллий маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Исроил Савдо-саноат палаталари ўртасида 2013 йилда ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид