Жаҳон | 13:48 / 19.08.2023
19239
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда ҳамшира 7 нафар чақалоқнинг ўлимида айбдор деб топилди

Британиялик ҳамшира Люси Летби 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар Честер касалхонасида ишлаётган вақтида янги туғилган беш нафар ўғил бола ва икки нафар қиз бола чақалоқни ўлдирган.

Фото: Getty Images

Буюк Британия суди ҳамшира Люси Летбини етти нафар чақалоқнинг ўлимида айбдор деб топди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

У 2015 йилнинг июнидан 2016 йилнинг июнига қадар Честер графлиги касалхонасида ишлаётган вақтда янги туғилган чақалоқларни шприц билан ҳаво киритиш орқали ўлдирган.

Шунингдек, Люси Летби касалхонанинг неонатал бўлимида қасддан ҳаво киритиш, ортиқча овқатлантириш ва инсулин билан заҳарлаш каби усуллардан фойдаланган ҳолда яна олтита чақалоқни ўлдиришга уринишда айбдор деб топилди.

Ҳакамлик суди ҳайъати гўдакларни ўлдиришга уриниш бўйича яна олтита пункт юзасидан ҳукм чиқара олмади. Прокурорлар ушбу моддалар бўйича ишни кўриб чиқиш учун 28 кун сўраган.

Манчестер суди 21 август куни Летбига ҳукм чиқариши керак.

Люси Летби билан бирга янги туғилган чақалоқлар бўлимида ишлаган бошқа бир тиббиёт ходимининг BBC’га айтишича, шифохона расмийлари ҳамширага қўйилган айбловларни ўз вақтида текширмаган ва бошқа шифокорларнинг овозини ўчиришга уринган.

Шифохона маъмурияти бир неча ой давомида ҳамшира чақалоқларни ўлдирган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, полицияга кеч мурожаат қилган.

2015 йил октябрь ойида бўлимнинг етакчи маслаҳатчиси доктор Стивен Брери биринчи марта Летбининг хатти-ҳаракатидан хавотирда эканини айтади. Аммо ҳеч қандай чора кўрилмайди, шундан сўнг у яна бешта чақалоқни ўлдиришга уринади ва улардан иккитаси вафот этади.

Ҳозиргача очиқланган маълумотларга кўра, Летби жами 13 та янги туғилган чақалоқни ўлдиришга уринган. Уларнинг исм-шарифларини ошкор қилиш суд томонидан тақиқланган, бироқ беш нафар ўғил бола ва икки нафар қиз ўлдирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда