Ўзбекистон | 13:52 / 24.08.2023
10237
2 дақиқада ўқилади

“Давлатнинг қўллови билан юқори марраларга эришяпмиз” – меҳмонхона бизнесини йўлга қўйган ёш тадбиркор

Фазлиддин Баҳромов меҳмонхона бизнесини йўлга қўйган ёш тадбиркорлардан. У 2020 йилда “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган. Шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари ҳисобидан АҚШнинг Вебстер университетида магистратура босқичида таълим олиб қайтган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Жорий йил 18 август куни Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида у ҳам қатнашди ва давлат раҳбарига ўз таклифларини билдирди.

“2019 йилда оиламиз билан меҳмонхона қурилишини бошлаганмиз. Дастлаб лойиҳамиз бўйича 35 та хона бўлиши керак эди, оддий меҳмонхона бўлар эди. Ўша йили давлатимиз раҳбари ташаббуси билан имтиёз жорий қилинди, яъни хоналар сони камида 50 та бўлиб, давлат стандартлари билан 3 юлдузли меҳмонхона қурилса, ҳар бир хона учун давлат томонидан 40 млн сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган эди. Шундан сўнг қурилаётган 35 хонали меҳмонхонани қайта лойиҳалаб, 52 та хонали қилдик. 2019 йилдан бери қурилиш давом этяпти, пандемия пайти бир йилдан зиёд вақтда тўхтаб қолди ҳам.

Куз ойларига якунига етиб очилишимиз керак. Лекин яқинда эшитдикки, 2023 йил якунига қадар дейилган субсидия муддатидан олдин бекор қилинибди. 18 август куни давлатимиз раҳбари билан мулоқотда ўз муаммоларимни айтдим. Шундан сўнг мен ва менга ўхшаган қурилишни бошлаб ҳали якунламаган тадбиркорларга ваъда қилинган субсидия тўлаб берилиши маълум қилинди.

Меҳмонхонамиз ишга тушгач, 30 нафар ходим доимий иш билан таъминланади. Аксарияти ёшлар бўлади. Меҳмонхоналар учун солиқ имтиёзлари ҳам бор, яъни мол-мулк солиғи 1 фоиз тўланади. Даромад солиғида ҳам имтиёзлар бор. Бундан ташқари, меҳмонхоналар учун чет элдан харид қилинган нарсалар учун божхона божлари бекор қилинган. Биз ҳам шу имтиёз доирасида олиб келган жиҳозларимизга бож тўламадик. Агар давлат раҳбарининг қўллови бўлмаганда аҳволимиз оғир кечарди», дейди тадбиркор.

Мавзуга оид