Комил Алламжонов Президент администрациясида департамент раҳбари бўлди
Президент администрациясида ахборот сиёсати бўйича янги департамент ташкил этилган.

Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди
Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони имзоланган.
Шунингдек, Шерзод Икромович Асадов президент матбуот котиби лавозимига тайинланди, у амалда ўз лавозимини сақлаб қолди (у бу лавозимда 2021 йил мартидан буён ишлаб келмоқда).
Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005-2013 йилларда солиқ қўмитасида ишлаган.
Комил Алламжонов 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган (2019 йил февралидан бу ташкилот Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди).
У 2020 йил январ ойида Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси сифатида иш бошлаган, 2022 йил июлида Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлганди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
Украинанинг Суми областидаги полигонига зарба берилди
Жаҳон | 20:01
-
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
Жамият | 19:58
-
2024 йилда дунё бўйлаб ўрмонлар рекорд даражада йўқ қилинди
Жаҳон | 19:53
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025