24 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг янги элчиси Шодурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
«Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти мобайнида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзди вазир.
Туркманистон президентининг 31 июлдаги фармони билан Шодурди Мередов Тошкентдаги элчи этиб тайинланганди. Бунгача у Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчиси бўлиб ишлаган.
Туркманистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Язгули Маммедов июль ойи ўрталарида Ўзбекистондаги беш йиллик миссиясини якунлади.
















