Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида “гармошка”лар ҳаракатланади
Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” ҳамда “Туркистон” бекатлари 4 ойга ёпилади. Шу муносабати билан 3 та бекат оралиғида 10 дона “гармошка” автобуслари ҳаракати бепул йўлга қўйилади.
26 августдан Юнусобод йўналишининг “Юнусобод”, “Туркистон” метро бекатлари профилактик текширув учун 4 ойга ёпилмоқда. Шу сабаб “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати бепул йўлга қўйилиши айтилганди.
Метрополитен хизматининг маълум қилишича, хизмат кўрсатувчи “гармошка”ларнинг сони 10 донани ташкил қилиб, улар белгиланган йўналишда қуйидаги 3 та бекатларда тўхтаб ҳаракатланади:
1. Туркистон метро бекати;
2. Юнусобод метро бекати (Мega Planet савдо маркази қаршисида);
3. Шаҳристон метро бекатига тушиш қисмларида.
18 метрли катта сиғимли автобусларнинг кунлик иш фаолияти 5 дақиқалик интервалда тонгги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар бепул амалга оширилади.
Автобусларнинг олди ва ён қисмларида метро белгиси (метробус) ўрнатилган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги ўқув йили олди «тиғиз вақтлар»да метронинг айрим йўналишларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти 1,5 дақиқагача қисқартирилиши маълум қилинганди.
Қолаверса, пойтахтда автобуслар ва қатновлар сонини ошириш режалаштирилаётгани ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Тошкентдаги автобуслар 1,5 мингтагача, қатновлар эса 22,8 мингтага оширилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
10:31 / 20.05.2026