Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ичимлик суви билан боғлиқ йирик лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилди
Қиймати 81 млрд сўмлик лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач, 62 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Сурхондарёда Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги 15,5 мингта хонадон, 62 минг аҳолини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминловчи йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилиб, Термиз тумани марказидаги маҳаллаларга ичимлик суви етказиб бериш бошланган. Шунингдек, “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖнинг Термиз тумани бўлими учун янгидан бунёд этилган бино ҳам фойдаланишга топширилган. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этган.


Таъкидланишича, Термиз тумани марказидаги маҳаллаларда тоза ичимлик суви 20 йилдан буён муаммо бўлиб келган. Лойиҳанинг биринчи босқичи ишга тушиши ортидан ушбу муаммо ҳал бўлиб, хонадонларга тоза ичимлик суви етиб борган.

Мавзуга оид
16:43
Сурхондарёда ҳоким ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
18:30 / 25.01.2026