Спорт | 08:07 / 27.08.2023
44145
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов нигериялик боксчини 1-раунддаёқ нокаутга учратди

Бу унинг профессионал боксдаги 13-ғалабаси бўлди. У барча жангларида рақибларини нокаутга учратган.

Фото: Telegram

Профи бокснинг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Баҳодир Жалолов (13-0, 13 KO) ўзининг навбатдаги жангини нигериялик Онориоде Эҳвариемега (20-3, 19 KO) қарши ўтказди.

Бу унинг Top Rank промоутерлик компанияси билан ҳамкорликдаги илк жанги бўлди. 

8 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Жалолов рақибини аввалига икки бор нокдаун ҳолатига туширди. Навбатдаги кучли зарбадан сўнг рефери нокаут қайд этди. 

Шу тариқа Баҳодир Жалолов проф рингдаги 13-учинчи ғалабасини нишонлади, бу жангларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи муддатидан аввал ғалабани қўлга киритган. 

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги сўнгги жангини 2022 йилнинг ноябр ойида америкалик Кёртис Ҳарперга қарши ўтказиб, 4-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Мавзуга оид