Ўзбекистон | 10:02 / 27.08.2023
9489
3 дақиқада ўқилади

“Бизнесни унда омади чопганлардан ўрганинг”. Ҳудудларда йирик бизнес эгалари ёш тадбиркорларга мастер-класслар ўтишмоқда

Давлат раҳбари билан учрашувдан сўнг, ҳудудлардаги йирик тадбиркорлар ёшлар билан амалий учрашувлар ўтказиб, бизнес юритишнинг сир-асрорларини ўргатмоқдалар. Ана шундай тадбирлардан бири, жиззахлик тадбиркор, “Шуҳрат” медали соҳиби Акмал Аҳмедов ташаббуси билан ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида бизнес вакиллари доим қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, улар учун кўплаб енгилликларни эълон қилди. Шунингдек, учрашувда муваффақиятли бизнес юритаётган кўплаб тадбиркорларни давлат мукофотлари билан тақдирлади. Тақдирланганлар орасида жиззахлик Акмал Аҳмедов ҳам бор. Давлат раҳбарининг фармони билан “Шуҳрат” медали соҳиби бўлган Акмал Аҳмедов Шароф Рашидов туманидаги «Euro Aziya Motors» МЧЖга раҳбарлик қилади.   

Президент билан учрашувдан сўнг ҳудудлардаги йирик бизнес вакиллари қатори Акмал Аҳмедов ҳам тадбиркорликка энди кириб келаётган ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш мақсадида мастер-класс ўтказди. Шунингдек учрашувда президент томонидан бизнес вакилларига яратиб берилган енгилликлар, маҳсулот ишлаб чиқаришдан то унга бозор топишгача бўлган йўлда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Унда ёш тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш ниятида юрган йигит-қизлар иштирок этиб, бизнес юритиш сир асрорлари, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиш каби масалаларда тажриба алмашдилар.

Акмал Аҳмедов Шароф Рашидов туманидаги «Euro Aziya Motors» МЧЖга раҳбарлик қилиши билан бирга, Қатортол маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ҳам фаолият кўрсатади.

У ўз маблағи ҳисобидан 5,2 млрд сўмлик автомобилларни сотиш ва техник хизмат кўрсатиш шохобчасини барпо этиб, 18 нафар ёшнинг бандлигини таъминлади.

Акмал Аҳмедов жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган 3 минг ўринли, 65 иш ўрнига эга, спортнинг Вело ВМХ йўналиши бўйича велотрек мажмуаси қурилишида бош-қош бўлган. Велотрек мажмуасида 4 та хард қопламли катта теннис кортлари, 4 та замонавий сунъий қопламали футбол майдони, 100 ўринли меҳмонхона ҳамда 26 та замонавий кемпинг дам олиш уйи мавжуд.

Бундан ташқари, Акмал Аҳмедов Шароф Рашидов тумани ҳудудидан 4 гектар ерда иссиқхона ташкил қилиб, шу йилнинг ўзида ички бозорга қарийб 1 млрд сўмлик помидор, бодринг ва бақлажон маҳсулотлари етказиб берган. 

Тадбиркор ҳоким ёрдамчиси сифатида ўзи масъул бўлган Қатортол маҳалласидаги 10 та хонадонда 1-1,5 сотихдан жами 12 сотих иссиқхона, 5 та хонадонда балиқчилик, 52 та хонадонда паррандачилик йўлга қўйилишига эришган.  

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти