Жаҳон | 13:58 / 29.08.2023
6620
2 дақиқада ўқилади

Россияда икки журналист сиртдан 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Conflict Intelligence Team асосчиси ва журналист Майкл Наки «фейклар» тарқатишда айбдор деб топилди. Уларга беш йил давомида интернетда материаллар жойлаштириш тақиқланган.

Фото: AP

Москванинг Басманний туман суди Conflict Intelligence Team (CIT) асосчиси Руслан Левиев ва журналист Майкл Накини Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатиш айблови бўйича сиртдан 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда 29 август, сешанба куни «Осторожно, новости» ва Sota Telegram-каналлари хабар берди.

Айблов томони уларнинг ҳар бирини умумий режимдаги колонияда 13 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраган.

Ҳукмга кўра, ҳар икки судланувчига ҳам беш йил давомида интернет ресурсларини бошқариш тақиқланган. Маҳкумларни жазолаш муддати улар Россия ҳудудида ушланган ёки Россияга экстрадиция қилинган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

Левиев ва Накига нисбатан иш YouTube порталида журналистлар Россиянинг Украинага қуролли ҳарбий ҳаракатлари тўққизинчи куни якунларини сарҳисоб қилгани ва хусусан, Мариуполда тинч аҳолининг ўлими ва Запорижжя атом электр станциясидаги таҳдид ҳақида гапирган видеоси туфайли очилган.

«Фейклар» тарқатилиши 

Журналистлар бир гуруҳ шахслар томонидан Россия армияси ҳақида «фейклар» тарқатишда, шунингдек, сиёсий нафрат уйғотишда айбдор деб топилди. 

Майкл Наки мамлакатни 2021 йилнинг ёзида, Руслан Левиев эса Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кейин тарк этган. Ҳар иккиси ҳам Россияда «чет эл агентлари» деб, Conflict Intelligence Team эса - «номақбул ташкилот» сифатида эълон қилинган. 2022 йил май ойида Наки ва Левиев сиртдан ҳибсга олинган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид