Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Малига қарши санкциялар узайтирилишини блоклади
БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари Малига қарши жазо чораларини яна бир йилга узайтирмоқчи эди. Аммо Россия резолюцияни блоклаш учун вето ҳуқуқидан фойдаланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар миссиясини жорий йил охиригача Малидан олиб чиқиб кетиш талабидан сўнг Ғарбий Африкадаги ушбу давлат фуқароларига нисбатан ҳам санкциялар бекор қилинди. 30 август, чоршанба куни кечқурун Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида Малига қарши санкцияларни яна бир йилга узайтириш бўйича резолюция лойиҳасини вето қўйиш билан блоклади.
Дастлаб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг Бамакодаги хунтага қарши санкциялар қўллаш бўйича резолюцияси 2017 йилда қабул қилинган эди. Бу «Мали барқарорлиги ва хавфсизлигига путур етказадиган» шахсларга нисбатан жазо чораларини (банк ҳисобларини блоклаш ва саёҳатларни чеклаш) жорий этишга имкон берди. Ушбу резолюциянинг амал қилиш муддати узайтирилмаган ҳолда, 1 августдан бошлаб БМТнинг Малидаги вазиятни кузатиш бўйича мустақил эксперт комиссияси фаолияти тўхтатилади.
«Вагнер» ХҲК билан ҳамкорлик
Мали армияси, 2021 йилда мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг, Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма аскарлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозир тарқатиб юборилаётган БМТ эксперт комиссияси ўзининг сўнгги ҳисоботида «вагнерчилар»ни инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда айблади. Яқинда ХҲК раҳбари Евгений Пригожин самолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг, Малидаги рус ёлланма аскарларининг келажаги номаълумлигича қолмоқда.
Мали ҳарбий хунтаси Россиянинг кўмагига тобора кўпроқ таяниб, июн ойи ўрталарида БМТнинг барча 12 000 аскарини жорий йил охиригача Мали ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Германия аввалроқ 1100 нафар аскарининг ушбу миссиядаги иштирокини тўхтатишга қарор қилган эди. Сўнгги пайтларда Мали ҳарбий хунтаси билан, жумладан, разведкачи учувчисиз учоқлар парвози ҳуқуқлари бўйича можаро тобора кучайиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:06 / 07.06.2026
Саҳройи Кабирда юк машина бузилиб қолиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди
10:59 / 09.05.2026
Уруш ичидаги давлат: Малида нималар бўлмоқда?
18:47 / 27.04.2026
Малида жанглар. Мудофаа вазири ўлдирилди, руслар бир шаҳарни ташлаб чиққани айтилмоқда
17:38 / 26.04.2026