Ўзбекистон | 08:36 / 31.08.2023
5945
1 дақиқада ўқилади

Янги дарсликлардан фойдаланиш бўлажак ўқитувчиларга талабалик пайтидан бошлаб ўргатилади

Педагогика университети профессор-ўқитувчилари бўлажак ўқитувчиларининг янги дарсликлардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини талабалик пайтиданоқ ошириб боради.

Фото: Таълимни ривожлантириш маркази

Таълимни ривожлантириш маркази томонидан Тошкент давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари учун 4К моделини қўллаш бўйича малака ошириш курси ташкил этилди.

Курс давомида дарслик муаллифлари ва республика тренерлари иштирокчиларга ўқитишнинг 4К модели ва уни бошланғич синфларда қўллаш, ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик ечимлари бўйича машғулотлар ўтиб, тажриба алмашишмоқда.

Ушбу курсда малака оширган Педагогика университети профессор-ўқитувчилари бўлажак ўқитувчиларининг янги дарсликлардан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини талабалик пайтиданоқ ошириб боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид