09:39 / 01.09.2023
7095

ISHONCH дўконлари сони 100 га етди!

Фото: ISHONCH

Маиший техника ва уй учун керакли маҳсулотларнинг муддатли тўловга савдоси бўйича етакчи бренд бўлган ISHONCH дўконларининг сони 100 тага етди.

ISHONCH ўзининг 13 йилдан ортиқ фаолияти давомида ўз дўконларида харидлар қилиш жараёнини ва шартларини қулайлаштиришга интилиб келган ва бунинг устида мунтазам равишда ишлар олиб бориб, айни пайтда мижозларига бир қатор қулайликлар ва имтиёзларни тақдим этмоқда. Маҳсулотларни 12 ойгача муддатли тўловга олиш имконияти, пенсионерлар ва бюджет ташкилотлари ходимлари ҳамда расмий даромадга эга ишчилар учун шартнома расмийлаштиришда фақат паспорт кераклиги, техникаларни бепул етказиб бериш ва ўрнатиш хизматлари шулар жумласидандир. Айтиб ўтиш жоизки, харидорлар 7000 дан ортиқ маҳсулотларни муддатли тўловга харид қилиш имкониятига эга бўлиб, улар орасида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, уй-рўзғор буюмлари, барча турдаги мебеллар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари, гиламлар, чинни ва биллур идишлар, спорт анжомлари ва яна кўплаб бошқа маҳсулотларни топишингиз мумкин.

Жорий йилнинг 26 август куни ISHONCH компанияси ўзининг юбилей 100-дўконини Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ишга туширди. Бундан аввал август ойи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида, Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида, Навоий вилоятининг Нурота туманида ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманларида ҳам янги дўконларини ишга тушириб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни бошлаган.

Компания томонидан мунтазам равишда чегирмали ва ютуқли акцияларнинг ўтказилиши харидорлар учун қўшимча имкониятлар яратиши шубҳасиз. Айни пайтда ISHONCH дўконларида 15 августдан 15 ноябргача 12та 25 миллион сўмлик сертификат ва 777 дона қимматбаҳо совғалар қўйилган ISHONCHʼда тўй мавсуми акцияси ҳамда 10 августдан 10 сентябргача олий таълим муассасасида таҳсил олувчи талабаларнинг шартнома тўловини тўлаш учун 100 дона 4 миллион сўмлик сертификат ўйналаётган “ЎҚИШ МАВСУМИ” каби йирик акциялар бўлиб ўтмоқда.   Акцияларнинг шартлари ҳақида батафсил www.ishonchsavdo.uz ва www.ishonchaksiya.uz сайтларида танишиб чиқишингиз мумкин.

ISHONCHʼнинг қайноққина янги акциялари ва қизиқарли таклифлардан доимо хабардор бўлиш учун, ISHONCHʼнинг Telegram-каналига t.me/ishonchsavdo ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига обуна бўлиб, кузатиб боринг.

ISHONCH жадал ривожланишда давом этади ва сентябрь ойида Қашқадарё вилоятининг Бешкент шаҳри ва Яккабоғ туманида, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида, Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ва Олот туманида ўзининг янги дўконларини ишга туширишни режа қилган.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

t.me/ishonch_chatbot

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonch

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

 

Реклама

 
Top