Ўзбекистон | 11:34 / 03.09.2023
15479
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Вазирликда бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Тоир Алиматов вазир ўринбосарига айланди. У Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосар бўлиб кетган Жалол Арашов ўрнини эгаллади.

Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Тоир Алиматов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2 сентябр куни бу президентнинг тегишли қарори имзоланган.

Тоир Наматуллаевич Алиматов тайинловга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Тоир Алиматов «Дўстлик» ордени билан тақдирланганди.

2022 йил июнидан буён Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Жалол Арашов 2023 йил августида Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди

Вазирнинг яна бир ўринбосари Давронжон Одилов эса «Янги Тошкент» шаҳри қурилиши бўйича дирекция директори этиб тайинланганди.

Мавзуга оид