«Яхши тилаклар учун раҳмат. Аслидагидан анча ёмон кўринмоқда. Мэмларни кутиб қоламан», деб ёзган Шолц ўз саҳифасида.

Германия етакчиси ҳафтада уч марта югуриш билан шуғулланиб туради. У навбатдаги югуриш вақтида юзи билан йиқилиб, кўзини жароҳатлаган. Унга биринчи ёрдамни қўриқчилари кўрсатган. Канцлер эҳтиёт шарт якшанбани Потсдамдаги квартирасида ўтказган. Жароҳати сабаб Гессенга ташрифини бекор қилган.