Давлат ОТМда 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича бир талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.


Йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорларининг pdf шаклини бу ердан кўриш мумкин.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили супер-контракт миқдори ҳам 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолди.

Супер-контракт миқдорларини pdf шаклида бу ердан юклаб олиш мумкин.
Амалдаги қонунга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:
- 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
- 1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
- 2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
- 3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар миқдорида тўлов қилиб ўқиши мумкин.
Минимал баллдан (бу йил 56,7 балл) кам тўпламаган, лекин қабул квотасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган абитуриентлар учун йўналишларига қараб супер-контракт миқдори базавий контрактнинг бир неча баробари кўринишида белгиланади.
Масалан, ўтган 2022 йилги миқдорда педагогика йўналиши учун белгиланган контрактнинг 8 баравари 10 фоизлик чегирма билан (46,1 млн сўм), юриспруденция йўналишига эса базавий контрактнинг 25 баравари (220,7 млн сўм) этиб белгиланган.
















