Payme фойдаланувчилари минглаб ўқувчиларга мактаб сумкалари ва спорт ускуналарини туҳфа қилишди
“Payme” фойдаланувчилари иловада тўплаган балларини яна бир бор “Payme Mahalla” платформасининг эзгу миссияларига сарфлашди. Бунинг натижасида ўқувчилар рюкзаклар, ўқув анжомлари ва спорт ускуналарига эга бўлишди.
“Payme” компанияси ўз фойдаланувчилари ва “ONA” жамоат фонди билан ҳамкорликда “Payme Mahalla” платформасининг иккита янги миссиясини муваффақиятли якунлади. Ушбу фаоллик натижасида Ўзбекистоннинг турли чеккаларида таълим олувчи ўқувчиларга мактаб сумкалари, ўқув анжомлари ва спорт ускуналари етказилди.
“Payme Mahalla” – бу “Payme” иловасида тўловлар орқали тўпланган балларни сарфлаган ҳолда ижтимоий муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлаш имкони. Лойиҳада иштирок этган ҳар бир фойдаланувчи муҳим масалаларга ечим топишга ўз ҳиссасини қўшиши, атрофдагиларга ёрдам қўлини чўзиши мумкин.
Биринчи миссия Наманган вилоятидаги учта мактабни спорт ускуналари билан таъминлашга қаратилди. Якунда 3000 мингдан зиёд ўқувчи спорт билан шуғулланиши учун мактабларга коптоклар, баскетбол, волейбол ва стол тенниси тўпламлари, шунингдек, гимнастика ускуналари совға қилинди.
Иккинчи миссия доирасида иштирокчилар Хоразм, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси мактабларига рюкзаклар ва ўқув анжомлари туҳфа қилишди. Ушбу ташаббус натижасида ўқувчилар янги ўқув йили бошланиши олдидан барча керакли ўқув қуролларига эга бўлишди.
“Payme Mahalla” – бу бизнес томонидан ижтимоий масъулият намойиш этилишига яққол мисол. Компания ва унинг фойдаланувчилари хайрия лойиҳаларида фаол иштирок этиб, Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида таълим олаётган болакайлар учун янги имкониятлар яратишга интилиб келади.
“Payme”нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг, янгиликларни кузатиб боринг ва “Payme Mahalla” платформасининг янги миссияларида иштирок этинг.
Payme иловасини iOS ва Android учун юклаб олинг.
Instagram: @payme.uz
Facebook: fb.com/payme.uz
Telegram: t.me/payme_uz
Youtube: https://ad.payme.uz/mhkn
Реклама
Мавзуга оид
12:00 / 18.07.2024
Uklon ва Payme компаниялари Тошкентдаги таниқли шахсларни тажриба ўтказишга, бир неча кун нақд пулсиз яшашга таклиф қилди
18:57 / 22.01.2024
“Пул ва вақтимни йўқотяпман”: қандай қилиб харажатларни камайтириб, тўловлар вақтини тежаш мумкин?
19:00 / 28.11.2023
Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун 6 ойлик бепул хизматни таклиф этади
17:17 / 17.10.2023