Қозоғистондан Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси чиқариб юборилди
Олмаотада тезкор-профилактика тадбири давомида ноқонуний муҳожирлар аниқланган.
Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси Олмаота полицияси томонидан мамлакатдан чиқариб юборилди, деб ёзади Orda.kz нашри Polisia.kz’га таяниб.
Миграция хизматидан аниқлик киритилишича, «Участок» тезкор-профилактика тадбири давомида ноқонуний муҳожирлар аниқланган.
«Мегаполисдаги 18 кунлик иш давомида жами 2380 нафар қоидабузар аниқланди, улардан 813 нафари хорижликлар. Улар Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 387 нафар хорижлик фуқаро полиция департаменти вақтинча сақлаш муассасасига юборилди. Шу билан бирга, Қозоғистонда хорижликларнинг бўлиши тартибига риоя қилмаган 349 нафар фуқарога нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилди», - деди Олмаота полиция департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Асхат Бутунчинов.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари томонидан 30 нафар ҳуқуқбузарни давлат чегарасигача олиб ўтиш ишлари ташкил этилди. Ушбу мақсадлар учун кўп ўринли автобус берилган. Хорижликлар «Жибек Жоли» назорат-ўтказиш пунктида давлат чегарасигача кузатиб қўйилган.
Мавзуга оид
20:54
Испания ҳар йили 300 минг мигрантни қонунийлаштириш ниятида
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
18:08 / 18.11.2024
Россия Давлат Думаси ҳукуматдан миграция параметрларини белгилашни сўради
17:29 / 18.11.2024