Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 5 сентябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Миробод тумани: “Авлоний” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
Олмазор тумани: “Хончарбоғ”, “Намуна” ва “Қорасарой” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 08:00 дан 17:00 гача.

“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.