B гуруҳи

Фаворитлар фойдасига 5:0

Франция — Ирландия 2:0
Голлар: Тчуамени (19), Тюрам (48). 
Франция – Менян, Кунде (Павар, 90), Л.Эрнандес (Салиба, 73), Упамекано, Т.Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Дембеле (Коман, 73), Жиру (Тюрам, 26), Гризманн (Камавинга, 90), Мбаппе.
Ирландия – Базуну, Даффи, Иган, Коллинз, Стивенс (Макклейн, 46), Браун, Каллен, Моламби (ОШи, 68), Найт, Огбене (Эбоселе,84), Ида (Кин, 68; Коннолли, 78).

Саралаш турнирида Франциянинг ғалабали марши давом этади, аммо «учранглилар» учун навбатдаги ўйин муаммосиз кечмади ва биринчи бўлим ўрталаридаёқ Жиру жароҳат олди. Фахрий футболчига ҳамдард бўлиш билан бирга унинг ўрнига тушган Маркус Тюрамнинг ўйини очилганидан қувониш ҳам мумкин. Шу куни «Парк де Пренсс» трибунасида ўтирган ЖЧ-1998 ғолиби Лилиан Тюрамнинг ўғли дам олиш кунларида «Интер» сафидаги дебют голини урганди, бу сафар эса миллий жамоа сафидаги голлари ҳисобини очди.

У шу оқшом омад кулиб боқмаган Мбаппедан ўтиб кетган тўпни дарвозага йўллади. Килиан навбатдаги қулай вазиятни йўққа чиқарганига кинояли муносабат билдирди, аммо у шу куни барибир ўз савиясини намойиш этди ва ассистентлик балли ишлаб, самарали ўйинлари сериясини 13 тага етказди. Лекин голда асосий ишни қайтариб бўлмас йўллаган Тшуамени бажарди. «Реал»да бу ҳавбек фақат қора ишлар билан машғул, миллий жамоада ҳали кўп ўйнамаганига қарамай, учта гол уриб улгурди. Тшуаменининг зарбаси Франция миллий жамоасининг тарихий 900-ўйини безагига айланди. Бу учрашувдаги ғалабадан кейин французлар Европа чемпионати йўлланмасини деярли ҳал қилишди - иккинчи ўриндаги нидерландлар билан орадаги фарқ 9 тани ташкил этмоқда.

Нидерландия — Греция 3:0
Голлар: де Рон (17), Гакпо (31), Вегҳорст (39). 
Нидерландия – Флеккен, Думфрис (де Лигт,84), ван Дейк, Аке (де Врей, 46), Гертрюйда, Блинд, де Рон (Рейндерс, 65), де Йонг (Верман,77), Симонс, Гакпо (Ланг, 65), Вегорст.
Греция – Влаҳодимос, Рота (Яннулис, 69), Хацидьякос, Рецос, Цимикас, Бакасетас (Бухалакис,87),Манталос, Курбелис (Кульеракис, 70), Сиопис, Масурас (Фунтас, 70), Павлидис (Якумакис, 73).

Роналд Куман жамоага қайтганидан кейин бир жойда депсиниб қолган нидерландларнинг ишлари яна юриша бошлади ва гуруҳдаги тўғридан тўғри рақиб мағлуб этилганидан кейин иккинчи ўринга чиқиб олишди. Луи ван Гаал кузатишга келган ўйин бошидаёқ де Рон миллий жамоадаги илк голини урди. Греция эса деярли қаршилик кўрсатмади.