Россияликларга Европа Иттифоқига смартфонлар билан ва шахсий машиналарида кириб келиш тақиқланди
Россияликларга шахсий смартфонлари, ноутбуклари, ҳаттоки косметик воситалари билан, шунингдек, Россияда рўйхатга олинган шахсий автомобилларида кириб келиш тақиқланди. Еврокомиссияга кўра, бу нарсаларнинг Европа Иттифоқи давлатларига олиб кириш тақиқланган импорт сифатида баҳоланиши мумкин.
Сакция қонунчилигининг бундай талқин этилишини Европа комиссияси тасдиқлаган ва ўз расмий сайтида эълон қилган, деб ёзади Forbes Russia.
«Агар транспорт воситаси XXI иловадаги (жумладан, 8703) божхона кодларига тўғри келса, Россиядан чиқиб келган ёки экспорт қилинган бўлса ундан шахсий ёки тижорий мақсадларда фойдаланилаётганининг аҳамияти йўқ. Бу кўп ҳолларда Россия давлат рақами белгиларига эга ва Россияда рўйхатга олинган транспорт воситаларига тааллуқли», — дейилади ҳужжатда.
Ҳужжатда кўрсатилишича, автомобилнинг Европа Иттифоқи ҳудудида эҳтимолли бўлиш даври «ва шунга биноан у тушувчи божхона жараёнлари» ҳам аҳамиятга эга эмаслиги таъкидланган.
Тушунтиришга кўра, бу Россиядан ЕИ давлатларига импорт қилиши тақиқланган бошқа шахсий буюмларга ҳам тааллуқли. Брюсселдаги Acquis юридик фирмасининг санкциялар бўйича мутахассиси Юрий Шумиловнинг RBC’га тушунтиришича, бу рўйхатга ноутбуклар, смартфонлар, кометика воситалари ва ҳаттоки жомадонлар киради. Бундан ташқари чармдан тайёрланган буюмлар, қимматбаҳо ва яримқимматбаҳо тошлар, ҳожатхона қоғози, шампунлар, тиш пасталари, юк ташиш учун автомобил тиркамалари ва яримтикамалари, яхта ва фотокамералар ҳам киради
Аввалроқ россияликлар Германияга кириб келишда шахсий автомобиллари ҳибсга олинишига дучор бўлишганди. Илк бундай ҳолатлар май ойидан бошлаб маълум бўла бошлади. Июл ойида Германия божхона бош бошқармасининг марказий маълумотхонаси санкциялар туфайли россияликлардан РФ авторақамларига эга автомобиллар олиб қўйилиши мумкинлигини хабар берган эди. Россия фуқаролари билан аллақачон бир неча шундай ҳолат ҳам рўй беришга улгурган.
Россия элчихонаси вазият аниқлангунга қадар Германияга машинада бормасликни маслаҳат берди. Германия божхоначилари автомобиллар Европа Иттифоқига қонуний асосларда, сотиш учун эмас, вақтинчалик фойдаланиш учун олиб кирилаётган шахсий мулк экани тўғрисдаги иддаоларни қабул қилмаяпти, дея огоҳлантирган элчихона. Боз устига, одамлар Германия қонунчилигини бузгани учун жиноий таъқиб қилиниши мумкинлиги тўғрисида ҳам огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
00:30
Россия ФВВ уруш даврида мурдаларни тезкор кўмишга оид қўлланма ишлаб чиқди
20:09 / 02.11.2024
Россия иқлим исиши туфайли Арктикадаги оролини йўқотди
18:17 / 02.11.2024
«Қайтариб олинг фуқароликни» - Россияда ўзбекистонлик мигрант Миграция бўлимида ҳужжатларини отиб юборди
17:12 / 02.11.2024