Ўзбекистон | 18:55 / 13.09.2023
9465
2 дақиқада ўқилади

ADM Jizzax ва Shandong Port Group автомобил бутловчи қисмларини етказиш бўйича битимни имзолади

Фото: ADM Jizzax

7 сентябрь куни, Жиззах эркин иқтисодий зонасида жойлашган ADM Jizzax автомобил заводи ва дунёнинг энг йирик порт оператори бўлган Shandong Port Group ўртасида, тантанали равишда, юкларни ташиш соҳасида, ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.

Меморандумда, Хитойдан Ўзбекистон бозорига, автомобил бутловчи қисмлари ва бошқа маҳсулотларни ўз вақтида, ишончли ва барқарор етказиб берилиши назарда тутилган.

ADM Jizzax – 2020 йилда Жиззах шаҳрида ташкил этилган мультибренд автомобил заводидир. Айни пайтда, завод “Кia” ва “Chery” автомобилларини йиғишни амалга оширмоқда. 2024 йилдан бошлаб завод ўз фаолиятини янги форматда давом эттиради, унда автомобиллар йиғилиши тўлиқ жараёни амалга оширилади.

Shandong Port Group Cо Ltd 2019 йилнинг 6 августида ташкил этилган. Компания дунёдаги энг йирик порт оператори ҳисобланади. Ҳозирги кунда компания бизнеснинг 13 сегментида фаолиятини юритиб келмоқда: кема юритиш, савдо, логистика, илм-фан, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, хориждаги ривожланиш, молиявий хизматлар, портлар қурилиши, шаҳар саноати интеграцияси, круиз маданияти ва туризм, касбий таълим, тиббиёт ва соғлиқни сақлаш ва логистик қўллаб-қувватлов соҳаларида.

Компаниялар ўртасида битимнинг имзоланиши, юкларни Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича самарали тузилган йўналишлар орқали амалга оширилишига, шунингдек, ўсиб бораётган ўтказувчанлик, ADM Jizzax заводи томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни кутиш муддатлари қисқаришига, ҳамда компаниянинг логистика харажатлари камайишига имкон яратди.

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид