Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мaxcyc иқтисодий зоналарда инвесторларга давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда инвесторлар учун янги қулайликлар жорий этилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мaxcyc иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат билан 2023 йил 1 декабрдан қуйидаги давлат хизматлари, ЯИДХП ва давлат хизматлари марказларидан ташқари, махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан ҳам амалга оширилади:
- инвестиция лойиҳаларни жойлаштириш;
- иштирокчиларни рўйхатга олиш;
- инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва ижара шартномаларини имзолаш.
Ушбу қарор билан тегишли давлат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланмоқда.
Ариза ва иловаларни қабул қилгандан сўнг, дирекция:
- 10 кун ичида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади;
- лойиҳа учун талаб этиладиган ер майдони ва бинони онлайн-аукционга чиқаради;
- аукцион ғолиби билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида шартнома имзолайди;
- керакли ҳужжатлар ва бир маротабалик йиғимни тақдим этгандан сўнг инвесторни махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатга олади.
Мавзуга оид
16:44 / 21.02.2026
Амалдорлар даромадини декларациялаш қонунини муҳокамага қўйиш Адлия вазирлигига боғлиқ эмаслиги айтилди
18:43 / 18.02.2026
Собиқ давлат хизматчиларининг ўзи назорат қилган хусусий секторга бориши назоратга олинади
12:01 / 12.02.2026
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
16:47 / 11.02.2026