Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Ким Чен Ин «Восточний» космодромида учрашди
Америкалик расмийларга кўра, Шимолий Корея раҳбари Путин билан Москвага қурол-яроғ етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилади.
Россия президенти Владимир Путин 13 сентябр, чоршанба куни Амур вилоятидаги «Восточний» космодромида КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди.
«Интерфакс» хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси поездда космодромнинг темирйўл вокзалига етиб келган.
Путин ва Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув маросими ҳозирда янги «Ангара» ракетаси йиғилаётган ракетани йиғиш ва синовдан ўтказиш биносида бўлиб ўтди.
Путин ва Ким Чен Ин 2019 йилда, Ким Чен Ин поездда Владивостокка келганида учрашган.
Бўлажак сафар ҳақида биринчи бўлиб хабар берган америкалик расмийларга кўра, Шимолий Корея раҳбари Путин билан Москвага қурол-яроғ етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилади.
Шимолий Корея раҳбарига ҳарбий саноатнинг юқори мартабали вакиллари, дипломатлар ва ҳарбий раҳбарлар ҳамроҳлик қилмоқда.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026