Ливия шарқида кучли сув тошқинлари оқибатида минглаб кишилар ҳалок бўлди. Маҳаллий расмийларга кўра, камида 5,3 минг кишининг ўлими тасдиқланган.
Барчадан Дерна шаҳри кўпроқ жабр кўрган, бу ерда 6 минг киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Reuters маълумотига кўра, бутун мамлакат бўйлаб камида 10 минг киши бедарак кетган. Сув тошқини Ўрта Ер денгизи бўйлаб ҳаракатланиб, Ливия соҳилларига ёпирилган «Даниэл» бўрони оқибатида юзага келган.
Мамлакат шарқидаги Бинғози шаҳридан 290 километр масофадаги Дерна шаҳрида кучли ёмғирлар туфайли иккита дамба бузилиб кетган. 125 минг киши яшайдиган шаҳарда турар жой кварталлари вайрон бўлган, кўчалар ағдарилиб кетган автомобиллар билан тўлган.
Дерна шаҳар шифохонасидагилар шаҳардаги икки туманнинг бирида 1700 киши, бошқасида — 500 киши ҳалок бўлганини хабар қилган. Кўплаб мамлакатлар Ливияга ёрдам юбормоқда, жумладан қидирув-қутқарув машиналари, қайиқлар, генераторлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиб келмоқда.

Фото: Abdullah Mohammed Bonja/Anadolu Agency via Getty Images

Jamal Alkomaty / AP / Scanpix / LETA

The Press Office of Libyan Prime Minister / AFP / Scanpix / LETA

Ali M. Bomhadi / Reuters / Scanpix / LETA

Jamal Alkomaty / AP / Scanpix / LETA

































