Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1"дан "Ва3"га оширди
Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида эришилган ютуқлар, давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатининг натижасидир. Маҳаллий банк тизимининг асосий иштирокчиларидан бири ҳисобланган «Асакабанк» АЖ ҳам ушбу ислоҳотларда фаол иштирок этиб, молиявий институт сифатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Фото: Moody's
Банк 27 йиллик фаолияти давомида кўплаб халқаро молиявий институтлар ва банклар билан ҳамкорлик йўлга қўйиш билан бир қаторда халқаро рейтинг агентликлари билан ҳам самарали ишлаб келмоқда.
Ушбу агентликлардан бири бўлган Moody's халқаро рейтинг агентлиги Асакабанк билан 2008 йилдан буён самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида Асакабанкнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1"дан "Ва3"га ва базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди, бу эса ўз ўрнида “Асакабанк” АЖнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Мазкур рейтинг оширилиши банкнинг молиявий кўрсаткичлари доимий равишда яхшилаб борилиши, банк рентабеллигини ошириш, муаммоли кредитлар улушини камайтириш ва капиталнинг юқори етарлилик даражасини сақлаб туриш бўйича олиб борилаётган доимий саъй-ҳаракатларидан далолат беради ҳамда Асакабанкнинг маҳаллий бозордаги ҳиссаси 10% дан ортиқ улушига тўғри келиши, банкнинг ички бозорда алоҳида мавқеига эгалигининг яққол мисолидир.
Бундан ташқари, кредит рейтингининг янгиланиб бориши мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали амалга оширилаётгани далилидир.
Маълумот ўрнида: Moody's халқаро миқёсда тан олинган рейтинг агентликларидан бири бўлиб, 1909 йилда Қўшма Штатларда ташкил этилган. Агентлик йирик банклар, компаниялар, корпорацияларга кредит рейтингларини, шунингдек давлатларга суверен рейтингларни бериш билан шуғулланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

18:43 / 14.06.2025
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева

22:42 / 13.06.2025
Ўзбекистон ўзи билан бир хил рейтингга эга давлатлардан қонун устуворлиги борасида ортда қолмоқда — Moody’s

12:18 / 13.04.2020
Ўзбекистонда коронавирус туфайли амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади - Moody’s

14:08 / 12.07.2019