Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” кредит рейтингини оширди
Жорий йилнинг июнь ойида “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги оширилиши ортидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (SQB)нинг узоқ муддатли кредит рейтинги Ba2 даражасига кўтарилиб, истиқболи “барқарор” деб баҳоланди.
Мазкур рейтинг мамлакатимизда банк-молия тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, соҳага давлат томонидан қаратилаётган эътибор, банкда олиб борилаётган трансформация жараёнлари, стратегик лойиҳаларни молиялаштиришдаги фаол иштироки ҳамда халқаро капитал бозорларидаги муваффақиятли операциялари юксак баҳоланаётганининг яна бир амалий тасдиғи бўлди.
Шунингдек, агентлик таҳлилчилари банкнинг мамлакат банк тизимидаги барқарор ўрни, қарз қимматли қоғозлари бозоридаги фаолияти ҳамда ESG йўналишида амалга ошираётган ташаббусларини алоҳида эътироф этди.
2025 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига кўра, банк қуйидаги натижаларга эришди:
• соф фойда 128,4 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 38 фоизга ўсди;
• жами активлар 8,1 млрд АҚШ долларига етиб, 15 фоизга кўпайди;
• капитал рентабеллиги (ROE) 15,7 фоизни ташкил этиб, 3,2 фоиз бандга ошди;
• яшил кредит портфели 654,3 млн АҚШ долларига етиб, 17 фоизга ўсди.
Бундан ташқари, банк акцияларининг 40 фоизи “Franklin Templeton” халқаро инвестиция компаниясининг ишончли бошқарувидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилгани ҳамда жорий йил май ойида Жамғарма акцияларининг Лондон фонд биржасидаги бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) муваффақиятли амалга оширилгани “Moody’s” экспертлари томонидан ижобий баҳоланди.
Банк рейтингининг оширилиши халқаро инвесторлар ишончи янада мустаҳкамланганидан далолат беради. Бу эса халқаро капитал бозорларида банк мавқейини кучайтириш, ташқи молиявий ресурсларни янада қулай шартларда жалб этиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
Tашқи алоқаларни
мувофиқлаштириш хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
19:56 / 25.06.2026
Ўзбекистонликлар учун муносиб келажакни таъминловчи иқтисодиётни барпо этамиз - Саида Мирзиёева
18:43 / 14.06.2025
Ўзбекистон хорижий инвесторлар томонидан ишончли ҳамкор сифатида қабул қилинмоқда – Саида Мирзиёева
22:42 / 13.06.2025