Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ТИВнинг янги раҳбари Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолишга ваъда берди
Япония Россия билан муносабатда ўз миллий манфаатларидан келиб чиқади.
Янги вазир Ёко Камикава Россия билан муносабатларда Япония ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилишини билдириб, мамлакатнинг Россияга қарши санкциявий сиёсатини қўллашда давом эттиришини таъкидлади.
«Давлатимиз халқаро ҳамжамият, биринчи навбатда G7 билан ҳамкорликда Россияга қарши кучли санкцияларни қўллади ва уларни давом эттириш ниятида. Шу билан бир вақтда Япония ва Россия — қўшни мамлакатлардир», — дея Камикавадан иқтибос келтиради Kyodo агентлиги.
Вазирга кўра, қўшнилар сифатида икки давлатга алоқадор муаммоларни ҳал қилишда, жумладан, балиқчилик, денгиз хавфсизлиги масалаларида Япония ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.
Ёко Камикава авваллари Кунашир, Итуруп, Шикотан ва Хабомай ҳудудларида (ҳозирда Россияга қарашли) истиқомат қилган японларнинг аждодлари қабрларини зиёрат қилишни қайта тиклаш ҳозирги япон-рус муносабатларининг устувор йўналишларидан бири эканлигини қайд этди.
Аввалроқ Сахалин губернатори Валерий Лимаренко япон ҳукумати «душманона риторика»сини сақлаб қолса, японлар аждодлари қабрини зиёрат қилолмаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқанди. Қайд этилишича, янги ҳукумат таркибида 5 нафар аёл сиёсатчи бўлади. Бу Япония ҳукумати тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026