Ўзбекистон | 08:52 / 15.09.2023
4181
2 дақиқада ўқилади

Европа суди экофаолларнинг Россия ҳукуматига қарши даъвосини кўриб чиқмоқда

Фото: AP

Россия Олий суди бир гуруҳ экологик фаолларнинг Россия ҳукумати иқлим сиёсатига қарши даъвосини рад этди. Эндиликда фаолларнинг даъволарини Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди кўриб чиқмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) бир гуруҳ экофаоллардан Россия ҳукуматининг иқлим сиёсати бўйича Россия ҳукуматига қарши даъво аризасини қабул қилди, дея тасдиқлади 14 сентябр, пайшанба куни Страсбург суди матбуот хизмати DW медиа-компанияси сўровига жавобан. Матбуот хизмати вакилининг сўзларига кўра, ҳозирда мазкур ҳужжат ўрганилмоқда.

2022 йил сентябр ойида бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳит фаоллари Россия иқлим стратегияси Париж келишувларига зид ва россияликларнинг асосий ҳуқуқларини поймол этиши ҳақида даъво тайёрлаган, бироқ Россия Олий суди уни рад этганди. 

Даъво 2022 йил 13 сентябрда - Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг иштирокчиси бўлишни тўхтатганидан уч кун олдин берилганлиги сабабли, агар Россия суди томонидан рад этилган бўлса, ИҲЕС ушбу ҳужжатни кўриб чиқиши мумкин. 

Россия иқлим сиёсатига қарши даъво 

Даъвогарлар - Москва Ҳелсинки гуруҳи, «Эcоҳимоя!-Аёллар кенгаши» ҳаракати ва 18 нафар Россия фуқароси. Улар Россия президентининг «Парник газлар ташламаларини камайтириш тўғрисида»ги фармонига ва 2050 йилгача парник газлар ташламалари паст бўлиши назарда тутилган Россияни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига қарши чиқмоқчи. 

Даъвода айтилишича, Россиянинг иқлим стратегияси камида 2030 йилгача парник газлар ташламаларини кўпайтиришни назарда тутади, Париж келишувига кўра эса Россия уни камайтириши керак. Шу билан бирга, парник газлар ташламаларининг кўпайиши россияликлар асосий ҳуқуқлари, жумладан, ҳаёт ва саломатлик ҳуқуқини бузади, дея таъкидланади ҳужжатда. 

Мавзуга оид