Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден С5+1 саммитида Марказий Осиё етакчилари билан «бир қатор масалалар»ни муҳокама қилади
Вашингтон 19-20 сентябр кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентларини кутмоқда.
АҚШ президенти Жо Байден келаси ҳафта Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ниятида. Бу ҳақда Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ўз брифингида маълум қилди, деб ёзди «Коммерсант».
Салливан сўзларига кўра, Жо Байден билан учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади, бу давлатлар раҳбарларининг иштироки аллақачон дипломатик каналлар орқали тасдиқланган.
Байден ёрдамчисининг қўшимча қилишича, учрашувда минтақавий хавфсизликдан тортиб савдо ва алоқалар, иқлим ўзгариши ва бошқарувни яхшилаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларгача бўлган «бир қатор масалалар» муҳокама қилинади. Бироқ учрашувнинг аниқ санаси ҳали белгиланмаган.
Учрашувда Россиянинг Ғарб санкцияларини Марказий Осиё давлатлари орқали четлаб ўтишига қарши чоралар кўрилиши масаласи муҳокама қилиниши ҳам маълум эмас.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаментининг санкциялар бўйича координатори Жим О’Брайен Қозоғистонни Ғарб томонидан киритилган чекловларни четлаб ўтишда Россияга ёрдам бераётган бешта давлат (Туркия, БАА, Грузия ва Арманистон) қаторига киритган эди.
CNN телеканалининг аниқлик киритишича, АҚШ президенти Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари билан учрашув арафасида БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди ва у ерда «дунёдаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб беради».
«Марказий Осиё – АҚШ» саммити (5+1) 19-20 сентябр кунларига режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026