Бугун, 18 сентябр куни Осиёда клублар ўртасидаги қитъанинг энг нуфузли мусобақаси Осиё Чемпионлар лигасига старт берилади. Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби сифатида ОЧЛда иштирок этаётган «Насаф» илк турда «Ал-Файсали» клуби меҳмони бўлади.

«Насаф» Иордания чемпионига қарши

Ўтган мавсум ўзбек клублари орасида ОЧЛда энг яхши натижа – 1/8 финалга қадар етиб борган «Насаф» клуби бу йилги мавсумни «Ал-Файсали»га қарши сафардаги ўйин билан бошлайди.

Иорданиянинг амалдаги чемпиони саналмиш ушбу клуб ҳозирда мамлакат чемпионатида 4-турдан кейин 9 очко билан 3-ўринда бормоқда. Қарши жамоаси эса Суперлигада 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ким қандай ҳолатда?

«Насаф» сўнгги расмий ўйинида 2 сентябрь куни Ўзбекистон кубоги чоракфиналида водийда «Турон»ни мағлуб этди – 2:1. «Ал-Файсали» эса Иордания Про лигасида 25 август куни асосий рақобатчиси майдонида «Ал-Веҳдат»га ютқазди – 2:3.

Факт

Ушбу рақиб «Насаф» учун бегона эмас. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2018 йилда ОЧЛ саралаш плей-оффида «Ал-Файсали»ни Қаршида қабул қилиб, 5:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Трансфер баҳоси: «Насаф» «Ал-Файсали»дан қимматбаҳо

Transfermarkt порталида Қашқадарё клуби умумий 7,65 миллион евро нарх билан ОЧЛ-2023/24 йилги мавсум жамоалари орасида 27-ўринда бўлса, Амман жамоаси таркиби умумий 3,38 миллион евро нарх билан 40 жамоа орасида 38-ўриндан жой олган.

«Ал-Файсали»нинг энг қимматбаҳо 3 футболчиси:

1. Рафиқ Камерги, ҳужумчи (Тунис) – 500 минг евро

2. Эҳсон Ҳаддод, ҳимоячи (Иордания) – 400 минг евро

3. Моҳаннад Хайр-Аъло ҳимоячи (Иордания) – 350 минг евро

«Насаф»нинг энг қимматбаҳо 3 футболчиси:

1. Шерзод Насруллаев, ҳимоячи – 800 минг евро