UzAuto Motors оммабоп моделлар учун қўшимча контрактация очилганини маълум қилди
Бугун, 18 сентябр куни Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун чекланган миқдордаги контрактация очилмоқда. Шартномани онлайн тузиб бўлмайди.
UzAuto Motors компанияси автомобилларнинг қўшимча ҳажми учун контрактация очилганини маълум қилди.
“Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самараси ўлароқ, барча мавжуд ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобилларининг қўшимча партиясини ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятлари ҳам ишлаб чиқилди”, – дейилади компания хабарда.
Қайд этилишича, бугун, 18 сентябр куни UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда. Автомобиллар сони чекланган.
Автомобиллар учун шартномани фақат Chevrolet'нинг дилерлик марказларида тузиш мумкин. Аввал мавжуд бўлган онлайн шартнома тузиш имконияти ҳозирда йўқ.
UzAuto Motors автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизими жорий этилаётганини эслатган. “Барча тузилган шартномалар бўйича автомобиллар қисқа вақт ичида ўз эгаларига етказиб берилади”, – дея маълум қилган компания.
Расмий хабарда қўшимча қилинишича, агар бир шахс номига йилига бир хил модел учун 2 тадан ортиқ автомобил харид қилинса, компания шартноманинг 3.1.2 бандига асосан автомобилларни етказиб бериш муддати узайтиради.
Эслатиб ўтамиз, монопол ишлаб чиқарувчи юқорида санаб ўтилган моделларнинг ички бозордаги сотувини 8 ой тўхтатиб қўйиб, август ойи бошида чекланган миқдорда (50 мингдан ортиқ) автомобилни сотувга чиқарган ва бу сотув жараёни бир сутка ҳам давом этмай, барча шартномалар тузиб бўлингани важи билан тўхтатилган эди. Бунда, 5 август куни тонгдан автосалонларда ажиотаж кузатилганди.
Мавзуга оид
09:52 / 15.11.2024
Ўзбекистон автомобил бозорида фаоллик даражаси ошди
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
18:27 / 31.10.2024