Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ҳоким ёрдамчиси ўзгалар номига кредит расмийлаштиргани аниқланди
Вилоят прокуратураси жиноят ишини очиб, уни қамоққа олган.
Бухоро шаҳри, Абу Али ибн Сино маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси А.С. ўзгалар номига 163 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни талон-торож қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти прокуратураси хабар берди.
Қайд қилинишича, А.С. маҳалла ҳудудида яшамайдиган ва фаолият кўрсатмайдиган 5 нафар фуқаро номига мототранспорт воситаси ҳамда ичимлик сувини қайта ишлаш аппаратини сотиб олиш учун 33 млн сўмдан, жами 163 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Ҳоким ёрдамчиси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «г» банди (Компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси 1-қисми (Мансаб сохтакорлиги) ва 209-моддаси 2-қисми «а» банди (Такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган мансаб сохтакорлиги) билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Вилоят прокуратураси мазкур жиноят иши терговини алоҳида назоратга олгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
17:33 / 27.04.2026