20 сентябр куни Наманган вилояти Чуст туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. 

Вилоят ИИБ матбуот котиби Газета.uz’га берган маълумотга кўра, Наманган-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланган DAF русумли юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Damas ва Labo автомашиналари билан тўқнашган.

Damas ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳолда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.