Uzbekistan Airways янги йўналиш – Тошкентдан Анқарага мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда
Uzbekistan Airways билан Туркияни янгидан кашф этинг. Uzbekistan Airways 4 ноябрдан бошлаб Тошкентдан Анқарага мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди. Туркия пойтахтига мунтазам қатновлар шанба кунлари бажарилади ва авиачипталар сотуви эса аллақачон бошлаб юборилган.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар географиясини кенгайтиришда ва йўловчиларни янги йўналишлар билан хурсанд қилишда давом этмоқда. Эндиликда ўзбекистонликлар Истанбулдан ташқари Туркиянинг бошқа шаҳри – Анқарага саёҳат қилишлари мумкин! Кичик Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири сизни қадимий обидалар, ноёб музейлар ва маданий зиёратгоҳ жойларни ўз ичига олган бой тарихий мероси билан ҳайратда қолдиради ва маҳаллий аҳолининг меҳмондўстлиги ва шаҳарнинг энергияси саёҳатингизга ўзига хос жозиба бағишлайди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Анқара – Тошкент йўналиши бўйича биринчи мунтазам қатнови 4-ноябр куни амалга оширилади. HY9291/9292 қатновлари ҳар ҳафта шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ бажарилади:
Тошкентдан жўнаб кетиш соат 06:15, Тошкент вақти билан;
Анқарага етиб бориш соат 09:15, Анқара вақти билан;
Анқарадан жўнаб кетиш 10:45, Анқара вақти билан;
Тошкентга етиб бориш соат 16:50, Тошкент вақти билан.
Тошкентдан Анқарага авиачиптани 2 152 000 сўмдан, Тошкент-Анқара-Тошкент йўналишида эса 4 233 000 сўмдан харид қилишингиз мумкин!
Авиачипталарни 3% чегирма билан авиакомпания расмий www.uzairways.com сайтида, UzAirways иловаси орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин!
Реклама
Мавзуга оид
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
23:04 / 02.10.2024
Uzbekistan Airways Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтишини эълон қилди
19:17 / 25.09.2024