Спорт | 16:10 / 25.09.2023
13214
1 дақиқада ўқилади

Ҳангжоу-2022. Муроджон Йўлдошев Ўзбекистонга 4-олтин медални келтирди

Ўзбекистон делегацияси жами 12 та (4 тадан олтин, кумуш ва бронза) медал билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда.

Фото: МОҚ

Дзюдочи Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегациясининг бугунги ҳисобдан учинчи, умумий ҳисобда эса тўртинчи олтин медални тақдим қилди.

-73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Ҳашимотони мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача дзюдочи Диёр Келдиёрва дастлабки олтинга эгалик қилган бўлса, академик эшкак эшишнинг яккалик баҳсларида Анна Пракатен 2-олтин медални келтирди. Академик эшкак эшувчилардан М4 дастурида Шеҳроз Ҳакимов, Давр Давронов, Дилшод Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети 3-олтин медални тақдим этганди, 4-олтин Муроджон Йўлдошев номига ёзилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон жами 12 та (4 тадан олтин, кумуш ва бронза) медал билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда. Хитой, Жанубий Корея ва Япония пешқадамлар учлигини ташкил этган.

Медаллар жамғармаси. 25 сентябр ҳолатига кўра:

 

Мавзуга оид