Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА Запорижжя АЭСни зудлик билан Украина назоратига қайтариш бўйича резолюцияни маъқуллади
Украинадаги ядро хавфсизлиги ҳақидаги ҳужжат 69 давлат томонидан қўллаб-қувватланди.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош конференцияси Запорижжя атом электр станциясини зудлик билан Украинанинг тўлиқ назоратига қайтариш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади. Бу ҳақда Украина Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Резолюция Канада, Финландия ва Коста-Рика томонидан таклиф қилинган. Украинадаги ядро хавфсизлиги ҳақидаги ҳужжат 69 давлат томонидан қўллаб-қувватланди.
«Бошқа нарсалар қаторида, у (резолюция) Россияни Запорижжя АЭСдан барча ҳарбий ва бошқа ходимларни зудлик билан олиб чиқиб кетишга ва станцияни Украинанинг амалдаги лицензиясига мувофиқ Украина ваколатли органлари назоратига қайтаришга чақиради», дейилади баёнотда.
Украина энергетика вазири Герман Галушченко АЭХА бош директори Рафаэл Гроссига эгаллаб олинган Запорижжя АЭС атрофидаги вазиятни тартибга солиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
«Украинанинг АЭХА бошқарувчилар кенгашига қабул қилиниши, шунингдек, бизнинг Запорижжя АЭСни Украина назоратига қайтаришга чақирувчи резолюциянинг қабул қилиниши цивилизациялашган дунё биз билан эканлигидан далолатдир», деди у.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
14:32 / 13.01.2026
Янгиобод ва Чоркесарда ерларни тиклаш ишлари якуний босқичга ўтади
19:01 / 12.01.2026