Фарғонанинг Қўштепа туманида вояга етмаган шахс пневматик қуролдан 5 ёшли болани бехос отиб қўйди. Ўқ болакайнинг ўпкасини ёриб ўтиб, юрагининг чап қоринчасига кириб қолган. 5 соат давом этган мураккаб жарроҳлик амалиётида шифокорлар юракни тўлиқ тўхтатиб, ўқни олиб ташлаган. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган шифокорлар вақт йўқотилганда бола ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди.
Мўъжиза туфайли тирик қолган болакай шифокорлар назоратида бўлиб муолажани уйида давом эттиряпти.
Ўқ ўпкани тешиб ўтиб юракнинг чап қоринчасига қадалиб қолган эди
“Шифохонага 11 сентябр куни 5 яшар Абдуллоҳ Қодиров ўқ еган ҳолатда оғир аҳволда олиб келинди. Болакайнинг қон босими ва юрак уришлари нотекис эди. Зудлик билан уни жарроҳлик столига олдик. 5 соат давом этган жараёнда юракни бутунлай тўхтатиб ўқни юракнинг чап томонидан олиб ташлашга эришдик. Ўқ юракни тешиб ўтгани учун юракни тўхтатишга мажбур бўлдик. Ўқ ўпкани тешиб ўтиб юракнинг чап қоринчасига қадалиб қолганди.


Операция жараёни кечикканида ўқ бош миягача таъсир кўрсатиб бундан-да кўнгилсиз ҳолатлар ҳам бўлиши муқаррар эди. Юракни тўхтатиб очиб кўрганимизда ўқ атрофида тромб ҳосил бўлганининг гувоҳи бўлдик. Тромб инсултга ҳам олиб келиши мумкин эди”, – дейди шифокорлар Камолиддин Раҳманов ва Давлетбай Жугинисов.

Вояга етмаган шахснинг қўлига қурол қандай тушиб қолди? Болакайнинг яқинлари бўлиб ўтган воқеа тафсилотларини сўзлаб берди.
Телевизор кўраётганимда қўшни маҳаллалик бола ўғлимни бехос отиб қўйди
“Ҳовлимиз орқасида жойлашган чорвачилик хўжалигида молбоқар бўлиб ишлайман. Ўша куни қоровулхонада телевизор кўриб ўтиргандим.
























