Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Ўзбекистонда таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ва талаба ёшларга илм-фан асослари, замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш йўлидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ ходимлар мукофотланди. 

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан 

- Ачилов Дўсмурот Тошмуротович  -       Кармана туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Навоий вилояти;

- Абдуллаева Дилбар Ахмадовна      -       Жиззах шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан 

- Атажонов Озод Артикович    -       Ҳазорасп туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти;

- Петрова Наталья Николаевна -       Каттақўрғон шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби директори, Самарқанд вилояти; 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

фахрий унвони билан 

- Содиқов Қосимжон Позилович      -       Тошкент давлат шарқшунослик университетининг мумтоз филология ва адабий манбашунослик кафедраси профессори;

- Эштаев Анвар Курганович     -       Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг гимнастика назарияси ва услубияти кафедраси мудири. 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан 

- Шадманов Алишер Каюмович        -       Тошкент тиббиёт академияси ректори 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан 

- Абдиев Эгамшукур -       Косон туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти;