Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия билан биргаликда Стратегик ривожланиш маркази очади
2024 йилда кичик бизнесни ривожлантириш амалиётини жорий этиш бўйича янги платформани ишга тушириш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Россия қўшма стратегик ривожланиш марказини ташкил этиш ниятида. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвачга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Расмий янги ташаббус ҳақида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашлари йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай марказнинг очилиши икки томонлама сармоявий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
«Ўйлайманки, яқин келажакда, балки ҳукуматлараро комиссия доирасида биз ушбу марказни шакллантириш, уни қонуний расмийлаштириш ва келаси йилдан (2024 йилдан) фойдаланишга топшириш имконини берадиган ҳужжатлар, меморандумни имзолаймиз». - деди Волвач.
Россия ҳукумати бошқа давлатлар билан ҳам шундай марказлар яратиш амалиётига эга, деди вазир ўринбосари. Улар «кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун энг яхши инвестиция амалиётини татбиқ этиш» учун лойиҳа офислари сифатида ишлайди.
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида ишбилармонлар кенгашлари йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Волвач Ўзбекистонда Татаристоннинг «Кама» компаниясига қарашли «Атом» электромобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳақида ҳам гапирди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025